Навоий шаҳрида давлат байроқлари уйларнинг фасадлари ва кириш жойларига ўрнатилмоқда — фото

Навоий шаҳрида давлат байроқлари уйларнинг фасадлари ва кириш жойларига ўрнатилмоқда

Навоий вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, бу ташаббус ватанпарварлик туйғуларини ифодалаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Навоий вилоятида вилоят ҳокимлиги раҳбари Нормат Турсунов ташаббуси билан бинолар фасадига давлат байроқларини ўрнатиш бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, вилоятдаги барча маънавий-маърифий соҳа вакиллари, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбар ва ходимлари ўзлари истиқомат қилаётган хонадонлар фасадига, кўп қаватли уйларнинг кириш жойларига байроқлар ўрнатмоқда.

Қайд этилишича, бу ташаббус ватанпарварлик туйғуларини ифодалаш мақсадида амалга оширилган.

Навоий шаҳрида давлат байроқлари уйларнинг фасадлари ва кириш жойларига ўрнатилмоқда — фото
Навоий шаҳрида давлат байроқлари уйларнинг фасадлари ва кириш жойларига ўрнатилмоқда — фото
Навоий шаҳрида давлат байроқлари уйларнинг фасадлари ва кириш жойларига ўрнатилмоқда — фото

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.