Мулоқот давомида 2023 йил декабрь ойида вилоят вакилларининг мазкур университетга ташрифи, эришилган дастлабки келишувларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Сон Же Мун Сирдарёда университет филиалини ташкил этиш таклифини билдирди. Ўз ўрнида вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев бундай ташаббусни қўллаб-қувватлашини таъкидлар экан, олий ўқув юрти фаолиятини йўлга қўйиш учун Гулистон шаҳри танланганини маъқуллади.
МАНБА: ЎзА
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.