Икки мансабдордан бири 10 минг, иккинчи эса 5 минг АҚШ доллари эвазига «иш ҳал қилиб бериш»ни ваъда қилишган.
Шунингдек, “Ўзбекистон шаҳарсозлик бўйича лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти” архитектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб ҳамда Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасидаги танишлари орқали Бухоро шаҳрида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли 8 сотих ер майдонида бино-иншоотлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашга ёрдам беришга 5 минг АҚШ доллари талаб қилади ва сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур икки шахсга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси ва 211-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.