Оққўрғон туман суди раиси чиқарган суд қарори матнида бир қатор хатолар, хусусан мазмун жиҳатдан телба-тескари жумлалар аниқланди.
Гап бир неча куни аввал ижтимоий тармоқда тарқалган икки эркакнинг “жин чиқариш” пайтида 42 ёшли аёлни ўлдириб қўйгани ҳақидаги суд ҳукми ҳақида бормоқда. Мазкур суд қарори матнида бир қатор граматик хатолар, яъни жумлалар бир-бирига мос келмаслиги ҳолати кузатилган.
Қайд этидилича, мазкур суд ҳукми ёзилишида жиддий эътиборсизликларга йўл қўйилган, хусусан, судьянинг бепарволиги оқибатида унинг (ҳукмнинг) лойиҳа варианти «E-XSUD» электрон базасига киритилган.
Шундан сўнг, хизмат текшируви якунлари Тошкент вилояти судлари судьялари малака ҳайъатида муҳокама қилиниб, жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман суди раисига нисбатан жарима жазо чораси қўлланилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.