Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати ҳузуридаги республика штаби маълум қилди.
“3 февраль куни Ўзбекистондан Жалолобод шаҳрига тўққизта юк ташувчи автомашинада 1000 дона газ баллонлари келтирилди”, — дейилади хабарда.
Штабнинг билдиришича, газ баллонлари яқин орада Жалолободдан Бишкекка жўнатилади. Туркманистон президенти ҳам аввалроқ қўшни республикага суюлтирилган газ кўринишида гуманитар ёрдам кўрсатиш ниятида эканини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2 февралга ўтар кечаси Бишкекдаги иссиқлик электр станциясида авария юз бериб, беш киши жабрланган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.