Бекатнинг Tashkent city мажмуасига олиб чиқувчи томони бир ойдан кўп вақтга ёпилмоқда.
Қайд этлишича, ушбу режавий ишларнинг биринчи босқичида “Халқлар дўстлиги” метро бекатидаги эскалаторларни замонавий турдагисига алмаштириш ишлари олиб борилади.
Шу боисдан, “Халқлар дўстлиги” метро бекатининг иккинчи вестибюли (Tashkent city мажмуасига олиб чиқувчи томон) жорий йилнинг 10 февраль санасидан бошлаб, 20 март санасига қадар ёпиқ бўлади. Шунингдек, йўловчилар учун бекатнинг биринчи вестибюли («Халқлар дўстлиги» саройига олиб чиқувчи томон) одатий режимда иш фаолиятини олиб боради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.