Хоразмда 81 туп дарахт кесган фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

Хоразмда 81 туп дарахт кесган фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

Биологик соғлом туронғил дарахтларни кесилиши натижасида табиатга 6 млн сўмдан кўп зарар этказилган.

Хоразм вилояти Гурлан туманида жойлашган «Х.О.» фермер хўжалиги раҳбари Н.Х. томонидан 81 туп дарахт ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Н.Х. табиий ҳолда ўсувчи, биологик соғлом туронғил дарахтларни ноқонуний кеган. Натижада, табиатга 618,1 млн сўмлик зарар этказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Х.О.» фермер хўжалиги раҳбари Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, мазкур модда бўйича жавобгарлик БҲМ 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Хоразмда 81 туп дарахт кесган фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилди
Хоразмда 81 туп дарахт кесган фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.