Энди мактабларнинг юқори синф ўқувчиларига иккинчи хорижий тилга ўқитилади

Энди мактабларнинг юқори синф ўқувчиларига иккинчи хорижий тилга ўқитилади

5–9-синфларда ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади. Юқори синфда эса тил ўргатилади.

“Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, 2024/2025 ўқув йилидан босқичма-босқич мактабларда хорижий тилларни ўқитишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

— 5–9-синфларда ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади;

— 10–11-синфларда асосий эътибор ўқувчиларнинг академик ёзув ва сўзлашиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади;

— “Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” йўналиши доирасида хорижий тил фанини танлаган ўқувчилар 10–11-синфларда иккинчи хорижий тилга ўқитилади.

2024/2025 ўқув йилидан хорижий тиллар йўналишлари бўйича педагогларни тайёрлайдиган давлат ОТМ талабаларининг мактабларда педагогик амалиёти йўлга қўйилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.