Тошкент метроси носозлик сабаб тўхтаб қолди — видео

Тошкент метроси носозлик сабаб тўхтаб қолди

3 дақиқа давомида ҳаракатлана олмаганлиги натижасида метрода қатор навбатлар юзага келган.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда метро ишламай қолгани акс этган видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ҳолат юзасидан «Тошкент метрополитени» ДУК расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, бугун, 7 февраль куни соат 08:55 атрофида Чилонзор йўналишининг «Ҳамид Олимжон-Амир Темур хиёбони» перегонида ҳаракатланаётган 10-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган. Бунинг натижасида, ушбу ҳаракат таркиби 3 дақиқа вақт давомида ҳаракатлана олмаган. Шу сабабли ортдан келаётган 4-сонли ҳаракат таркиби билан тиркамага олинган ҳолда ҳаракат таркиби текширув йўлаги томон юборилган.

«Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар юзасидан йўловчилардан узр сўраймиз»,- дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.