Умра сафаридан қайтиш чораларини кўрмаган хусусий авикомпания мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

Умра сафаридан қайтиш чораларини кўрмаган хусусий авикомпания мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда бир қатор ўзбекистонликлар Макка ва Мадина шаҳарлари кўчаларида қолиб кетишгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Аввалроқ, Умра зиёратига борган кўплаб ўзбекистонликлар кўчада қолиб кетишгани ҳақида хабар бергандик.

Бош прокуратуранинг хабар қилишича, мазкур ҳолатга йўл қўйган хусусий авикомпания мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 168 (фирибгарлик) 192-11-(нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.