“Тошкент шаҳри ҳудудида маиший ва тижорат биноларига эга бўлган пойтахт аҳолисини ҳужжатларнинг шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини яна бир бор синчиклаб текширишга чақирамиз.
Тадбиркорлар ва шаҳар аҳолисини ушбу турдаги кўчмас мулкни харид қилишда эҳтиёткор бўлишга, юридик хизматлар билан маслаҳатлашишга чақириш зарур, деб ҳисоблаймиз. Тошкент шаҳар кадастр хизматлари томонидан бериладиган, уларнинг чегаралари, майдони ва биноларнинг турларини тасдиқловчи ҳужжатлардан ташқари, бино ва иншоотлар учун ҳужжатларнинг муқобил турлари мавжуд эмас”, — дейилади ҳокимлик хабарида.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.