Тўлов ҳужжатлари кўчирма нусхаларини тақдим этиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди

Тўлов ҳужжатлари кўчирма нусхаларини тақдим этиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди

Энди фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилганлик учун тўловнинг кўчирма нусхалари тақдим қилинмайди.

Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан кўриб чиққанлик ёки давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи, йиғимлар ёки бошқа тўловлар тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатларининг кўчирма нусхаларини тақдим этиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.