Нархлар электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализация хизматлари қимматлаши билан боғлиқ.
Қайд этилишича, ўсиш электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализация хизматлари, шунингдек, иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар учун сотиб олинган иссиқлик энергияси нархларининг ошиши билан боғлиқ.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг сессиясида Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК томонидан хизмат кўрсатувчи кўп қаватли турар-жой биноларида яшовчи аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун янги тарифларни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Қарорга кўра, аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун янги чакана тариф 15 фоиз ўсиб, 2019 йилдан бери амалда бўлган 91 960 сўм/Гкал ўрнига 105 754 сўм/Гкални ташкил этади.
Янги тарифлар 2023-2024 куз-қиш мавсуми (иситиш мавсуми) расмий якунланган кундан бир кун ўтиб кучга киради.
Янги тарифлар қуйидагича бўлади:
Юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари учун 2023 йил 2 декабрдан кучга кирган тарифлар ўзгаришсиз қолди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.