Қайд этилишича, бу ўсиш электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализация хизматлари, шунингдек, иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар учун сотиб олинган иссиқлик энергияси нархларининг ошиши билан боғлиқ.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 8 февралдаги 97-сессиясида Veolia Energy Таshkent МЧЖ ХК томонидан хизмат кўрсатувчи кўп қаватли турар-жой биноларида яшовчи аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун янги тарифларни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Унга кўра, аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун янги чакана тариф 15 фоиз ўсиб, 2019 йилдан бери амалда бўлган 91 960 сўм/Гкал ўрнига 105 754 сўм/Гкални ташкил этади.
Компаниянинг маълум қилишича, янги тарифлар 2023-2024 — куз-қиш мавсуми (иситиш мавсуми) расмий якунланган кундан бир кун ўтиб кучга киради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.