Ўзбекистонда ўтган йили 21 минг нафардан ортиқ эгизак чақалоқлар туғилди

Ўзбекистонда ўтган йили 21 минг нафардан ортиқ эгизак чақалоқлар туғилди

Энг кўп эгиз туғилиш кўрсатгичи 2 494 нафар билан Фарғона вилоятига тўғри келмоқда.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда республикада 962 минг нафар тирик туғилиш қайд этилди. Шундан 21 012 нафари эгиз туғилганлар.

Ҳудудлар кесимида эгиз туғилганлар сони:

— Қорақалпоғистон – 996 нафар;
— Андижон вилояти – 1 947 нафар;
— Бухоро вилояти – 1 059 нафар;
— Жиззах вилояти – 937 нафар;
— Қашқадарё вилояти – 2 171 нафар;
— Навоий вилояти – 583 нафар;
— Наманган вилояти – 1 784 нафар;
— Самарқанд вилояти – 2 313 нафар;
— Сурхондарё вилояти – 1 679 нафар;
— Сирдарё вилояти – 511 нафар;
— Тошкент вилояти – 1 570 нафар;
— Фарғона вилояти – 2 494 нафар;
— Хоразм вилояти – 1 129 нафар;
— Тошкент шаҳри – 1 839 нафар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.