2024 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 3,5 млрд долларга етказилади

2024 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 3,5 млрд долларга етказилади


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова маълум қилди.

Шундан мева-сабзавот 2,5 млрд долларга ва бошқа озиқ-овқат маҳсулот экспортини 1 млрд долларга етказиш мақсад қилинган.

Бунда мева экспортини 45 фоизга, сабзавотни – 50 фоизга, полиз экинлари экспортини – 36 фоизга, узумни – 2,2 баробарга ва дуккакли маҳсулотлар экспортини

32 фоизга кўпайтириш учун чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, маҳсулотлар экспорт ҳажмлари нисбатан қиммат бозорларга йўналтирилади.

Маълумот учун, 80 та давлатга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун 620 та фитосанитар рухсатлар олинган. 2023 йилнинг ўзида 12 та давлатга 23 турдаги маҳсулот экспортига фитосанитар рухсатлар олинди. Агентлик томонидан бу йўналишдаги ишлар ҳам давом эттирилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.