2022-2023 йиллар давомида “Ерхусусийлаштириш” ААТ орқали юридик ва жисмоний шахслар томонидан жами 56 988 та мурожаат давлат хизматлари маркази ёки ягона интерактив давлат хизматлари порталига (my.gov.uz) ўзига тегишли ер участкаларини хусусийлаштириш учун тақдим этилган.
Хусусийлаштириш борасидаги мурожаатлар 2022-йилда 30 423 та (жисмоний шахслардан 29 339 та (96,4 фоиз), юридик шахслардан 1 084 та (3,6 фоиз)), 2023-йилда 26 565 та (жисмоний шахслардан 25 536 та (94 фоиз), юридик шахслардан 1 029 та (6 фоиз)) ташкил этган.
“Ягона интерактив давлат хизматлари портали” орқали 2022-йилда 21 888 та, 2023-йилда 14 657 та мурожаат (жами – 36 545 та (64,1 фоиз)) юборилган бўлса, “Давлат хизматлари маркази” орқали 2022-йилда 8 535 та, 2023-йилда 11 908 та мурожаат (жами – 20 443 та (35,9 фоиз)) юборилган.
Таҳлил натижасида 2022-2023 йилларда республика бўйича ерларни хусусийлаштириш учун энг кўп мурожжат қилган ҳудудлар аниқланди. Булар: Хоразм (21,2 мингта), Тошкент (4,6 мингта), Қашқадарё (4,4 мингта), Сурхондарё ва Наманган вилоятлари (3,9 мингта) ҳамда Тошкент шаҳри (3,5 мингта).
2022-2023 йилларда ваколатли ташкилотлар томонидан жами кўриб чиқилган 56 988 та мурожаатга қурилиш бўлимлари 65,1 фоиз ижобий, 34,9 фоиз салбий, кадастр филиаллари 44,7 фоиз ижобий, 55,3 фоиз салбий хулоса берган. Натижада ижобий хулосалар асосида ер участкаларини хусусийлаштиришдан тегишли бюджет ва жамғармаларга жами 107,8 млрд. сўм келиб тушган.
Бошланғич ҳисоб-китобларга кўра, республикада шаҳарсозлик жиҳатидан хусусийлаштиришга монелик қилмайдиган ерларнинг хусусийлаштирилишидан тегишли бюджет ва жамғармаларга қўшимча 6,63 трлн. сўм маблағни йўналтириш имконияти мавжуд.
Ер аукцион савдоларини янада такомиллаштириш учун қуйидаги таклифларни билдириш мумкин:
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.