2023 йилда амалга оширилган киберҳужумларнинг географик жиҳатдан тааллуқлилиги таҳлилига кўра, Нидерландия (759,5 мингта), АҚШ (696,6 мингта), Россия (100 мингта), Германия (58 мингта), Ҳиндистон (53 мингта) ва Хитой (51 мингта) ҳудудидаги IP-манзиллардан энг кўп киберҳужумлар уюштирилганлиги кузатилган.
Давлат идоралари веб-ресурсларида аниқланган киберхавфсизлик ҳодисалари ўрганилганда веб-ресурсларда мавжуд бўлган қуйидаги заифликлар сабабли юзага келганлиги кузатилди:
— фойдаланувчи контентини текшириш ва фильтрлашнинг мавжуд эмаслиги;
— кодлашдаги заифликлар (PHP-плагинлари);
— csfr-заифликлари;
— кросс-браузер заифликлари ва бошқалар);
— заиф пароль ҳимояси.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.