Президент боғчалар, мактаблар ва олий ўқув юртларида айрим озиқ-овқат ва ичимликлар истеъмолига чекловлар жорий этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди.
Масъул ташкилот ва идораларга 2024 йил сўнггига қадар мактабгача таълим, умумий таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида юқори газланган, рангли, ширин ва энергетик ичимликлар истеъмолига чекловлар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
Шунингдек, чекловлар юқори даражада тузланган қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларига ва бошқаларга ҳам тегишли.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.