Маълум бўлишича, Қўшработ туманида жойлашган “Минишкор” МФЙ ҳудудидаги яроқсиз ҳолатга келиб қолган ер ости шахтаси маҳаллий аҳоли томонидан ўзлаштириб олинган. Улар мунтазам равишда атроф-муҳитга зиён етказиб, ноқонуний равишда ер ости маъданли тошларни қазиш, олтин ажратиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланган. Шу билан бирга майдаланган тошларни ювишда фойдаланилган оқова сув оқизилиши натижасида атроф-муҳитга зиён етказиб келинган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан “Минишкор” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда 1984 й.т., мавсумий ишчи Х.Х., 1997 й.т., спорт мактаби мураббийи Н.О., 1987 й.т., туман ободонлаштириш бўлими ишчиси О.С.лар ноқонуний тарзда олтин рудаларини қазиш билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Бундан ташқари, олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу шахтада Навоий шаҳри, Хатирчи, Қўшработ, Пахтачи туманларида истиқомат қилувчи яна 9 нафар фуқаро ҳам ноқонуний фаолият олиб борганлиги аниқланиб, уларга тегишли бўлган жиҳозлар ашёвий далиллар сифатида ҳужжатлаштирилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.