Сирдарёлик шифокорлар илк бор буйрак трансплантацияси амалиётини мустақил бажаришди

Сирдарёлик шифокорлар илк бор буйрак трансплантацияси амалиётини мустақил бажаришди


Гулистон тиббиёт кластерида илк марта буйрак трансплантацияси маҳаллий шифокорлар томонидан бажарилди. Гап шундаки, ҳозиргача бундай амалиёт Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Қон томир хирургия,буйрак трансплантация бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказиб келинаётган эди.

Мазкур марказ вакиллари билан бирга ҳозиргача бажарилган 11 та амалиётдан сўнг айни турдаги жарроҳликни биринчи марта сирдарёлик шифокорлар — олий тоифали жарроҳ, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Акмал Уралов, жарроҳ-трансплантолог Шерзод Тошмаматов ҳамда бошқа мутахассислар биргаликда ўзлари мустақил амалга оширди.

Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматидан маълум қилинишича, амалиётдан сўнг беморнинг ҳам, унга битта буйрагини бериб, донорлик қилган яқинининг ҳам саломатлиги яхши.

MANBA: Халқ сўзи

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.