Ўзбекистонда барча “метан заправкалар

Ўзбекистонда барча “метан заправкалар" фаолиятига қўйилган чеклов олиб ташланмоқда

Бугундан бошлаб барча метан заправкалар фаолияти аввалдан белгиланган режа-график асосида ишлай бошлайди.

Жорий йилнинг 18 февраль куни республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистрал газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатилаётганини инобатга олган ҳолда барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилгани ҳақида хабар берган эдик.

АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев бугун бошлаб чекловлар босқичма-босқич олиб ташланаётгани ҳақида хабар берди.

Унга кўра, мамлакатдаги барча метан заправкалар фаолиятига киритилган чекловлар бугундан маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, аввалдан белгиланган режа-график асосида босқичма-босқич олиб ташланмоқда.

«Метан заправкалар билан боғлиқ вазият ҳақида кун давомида маҳаллий ҳокимликлар ахборот ресурсларида, шунингдек, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва Энергетика вазирлигининг расмий ахборот манбалари орқали хабар қилиб борилади», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.