Ўзбекистонда илк бор самолёт оммавий онлайн аукционда сотувга қўйилди — фото

Ўзбекистонда илк бор самолёт оммавий онлайн аукционда сотувга қўйилди

AN — 12BK маркали самолётнинг бошланғич нархи 4,2 млрд сўмни ташкил қилади.

«Тошкент Механика заводи» АЖга тегишли бўлган AN — 12BK самолёти e-auksion.uz порталида сотувга қўйилди. ANTONOV русумидаги 1970 йилда ишлаб чиқарилган ҳаво кемасининг бошланғич нархи 4 млрд 253 млн 501 минг сўм этиб баҳоланган.

Ўзбекистонда илк бор самолёт оммавий онлайн аукционда сотувга қўйилди — фото
Самолётнинг баландлиги 10,5 метр, узунлиги 33 метр ва қаноти кенглиги 38 метрни ташкил этади. Максимал ўриндиқлар сони 6 та. Шунингдек, самолётнинг техник ҳолати капитал таъмирталаб аҳволда.

Ўзбекистонда илк бор самолёт оммавий онлайн аукционда сотувга қўйилди — фото
Онлайн аукционда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати 25 март соат 09:00 гача давом этади ва аукционга шу куни соат 10:00 да старт берилади.

Ўзбекистонда илк бор самолёт оммавий онлайн аукционда сотувга қўйилди — фото

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.