Автомат станциялар Андижон, Наманган, Навоий, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва пойтахтда ўрнатилади.
Автомат станцияларни етказиб бериш ва ишга тушириш “Замин” жамғармаси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг “Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш” қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.
Қайд этилишича, конфигурация ва синовдан ўтказилгандан сўнг ускуналар ягона маълумотлар базасига уланади. Гидрометеорология хизмати агентлигининг ҳудудий ходимлари махсус тайёргарликдан ўтади.
Станциялардан олинган маълумотлар monitoring.meteo.uz/uz миллий платформасига юборилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрел ойида Жиззах ва Гулистон шаҳарларида дастлабки иккита автоматлаштирилган станция тест режимида ишга туширилган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.