Тошкент ҳавонинг ифлосланиши бўйича яна дунёда биринчи ўринни эгаллади

Тошкент ҳавонинг ифлосланиши бўйича яна дунёда биринчи ўринни эгаллади

Ҳозирги вақтда ҳаводаги майда чанг заррачалар концентрацияси ЖССТ стандартидан 33 баравар юқори.

IQAir портали маълумотларига кўра, соат 11:50 ҳолатига кўра, ҳаводаги майда чанг зарралари PM 2.5 концентрацияси 165,5 мкг/м3 ни ташкил этади, бу ЖССТ томонидан тавсия этилган ҳаво сифатининг ўртача даражасидан 33,1 баравар юқори.

Тошкент ҳавонинг ифлосланиши бўйича яна дунёда биринчи ўринни эгаллади
Бундай ҳаво сифати жуда зарарли деб баҳоланади. Аҳолига кўчага чиқаётганда тиббий ниқоб тақиш тавсия этилади.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, соат 09:00-10:00 да Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси кўчада 86 мкг/м3 ни ташкил қилган. Юнусобод тумани Бодомзор йўли, Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонида 68 мкг/м3.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.