Маълум қилинишича, портлаш оқибатида 1-қаватнинг 2 дона бетон плитаси қулаб тушган.
Портлаш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойида ёнғин содир бўлмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган ва яна 1 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.
Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ, Прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ ходимлари чиқишган.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.