20 ёшли йигит ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмай туриб, ўзига тегишли бўлмаган машинада қарама- қарши йўналишга чиқди.
Қайд этилишичa, мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилганда ушбу автомобиль 1985 йилда туғилган А.А.га тегишли эканлиги, видеода акс этган қоидабузарликни эса унинг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган жияни, 2004 йилда туғилган А.О. томонидан содир этилганлиги маълум бўлган.
«Амакимга тегишли бўлган Tracker'ни бошқариб, қоидаларни қўпол буздим. Қилган ишимдан пушаймонман. Барчадан узр сўрайман. Бу ҳолат бошқа қайтарилмайди», дейди қоидабузар йигит.
Ҳолат бўйича МЖтКнинг 128-5-моддаси иккинчи қисми ва 135-моддаси иккинчи қисми тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.