Дзюдо. Бугун Тошкент “Катта дубулға” турнирида ўрта вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади

Дзюдо. Бугун Тошкент “Катта дубулға” турнирида ўрта вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади

“Ҳумо арена”да дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнирининг иккинчи кун беллашувлари старт олди. Бугун ўрта вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.

Дастурга кўра, кун давомида эркаклар — 73 ва — 81 кг, аёллар — 63 ва — 70 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун татамига чиқадилар. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси илк кундан кейин 1 та олтин ва 1 та кумуш медали билан умумжамоа ҳисобида Франсиядан кейин иккинчи ўринда бормоқда.

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.