Андижонда бир нечта пайнет банкоматларидан пуллар ўғирланди

Андижонда бир нечта пайнет банкоматларидан пуллар ўғирланди

Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "С-А-Ф” МЧЖга тегишли бўлган Андижон тумани ва Андижон шаҳар ҳудудидаги пайнет банкоматларидан 60 млн сўм пул маблағи ўғирланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Андижон вилояти прокуратураси хабарига кўра, ҳолат юзасидан фуқаро Д.Ю. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.