Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот бериб, вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинганини маълум қилди.
Бош прокуратура хабарига кўра, ҳодиса Пахтакор туманидаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. Ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аниқланишича, 1-синф раҳбари С.С. (аёл) имтиҳон олган вақтида, қониқарсиз баҳо олган ўқувчиларни доска ёнига чиқариб, уларга танбеҳ берган вақтида, шу синф ўқувчиси ўзини тута олмасдан йиқилиб тушган.
Текширув ҳаракатлари Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.