Эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатини яхши натижа билан бошладик

Эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатини яхши натижа билан бошладик

Таиланднинг Районг шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси биттадан кумуш ва бронза медалларини жамғарди.

Кумуш медални байдарка слаломида жамоавий дастурда қатнашган U — 23 ёш тоифасидаги йигитларимиз (Шаҳобиддин Болтабоев, Самандар Саъдуллаев, Дониёр Исломов) қўлга киритишди.

Шунингдек, каноэ слаломида катталар ўртасидаги баҳсда спортчиларимиз (Алибек Темиргалиев, Абубакр Буканов, Достонбек Жумабоев) шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишди.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.