Маълум қилинишича, ов мавсуми даврида ноқонуний ов билан боғлиқ бўлган 1000 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан эса қарийб 3 миллиард сўмга яқин жарима ва зарарлар қўлланилди. Шунингдек, улардан 837 та ҳайвон ва парранда, 2836 кг балиқ, 160 дан ортиқ ноқонуний ов қуроллари олиб қўйилган.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фуқаролардан чеклов вақтида табиатни муҳофаза қилиш қонунчилик талабаларига риоя этишни, шу билан бирга, қуш ови бўйича берилган рухсатномаларни ов муддати якунланганидан сўнг 10 кун муддатда Ўзбекистон Овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ва унинг бўлинмаларига қонунда белгиланган тартибда топширишларини сўрайди.
“Ноқонуний ов билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатларига дуч келсангиз, Экология вазирлигининг 11-57, 12-07 ишонч рақамларига ёки вазирликнинг ҳудудий бошқармаларга мурожаат қилинг.
Ноқонуний ов учун қаътий жавобгарлик белгиланган бўлиб, бу борада юзага келадиган ҳар бир ҳолат бўйича ўрнатилган тартибда қонун устуворлиги таъминланади”, — дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.