Тошкент вилояти ҳокимининг мактабда уяли алоқани тақиқлаш ғояси Ангрен шаҳридаги иккита мактабда амалга оширилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ҳам бу борада қатъий белгилаб қўйилганини Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳам маълум қилди.
Ҳокимлик дарс вақтида ўқувчиларнинг телефонлари сақланадиган шкафларни кўрсатди. Ҳар бир шкаф алифбо тартибида рақамланган.
Шунингдек, мактаб маъмуриятида ота-оналар қўмитаси вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилгани таъкидланди. Йиғилишда таълим муассасасида телефонлардан умуман фойдаланмаслик таклифи илгари сурилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.