Ўзбекистонда таровеҳ намози қачондан бошланади?

Ўзбекистонда таровеҳ намози қачондан бошланади?

Мусулмонлар идораси Рамазон ойида ўқиладиган таровеҳ намозининг ўқилиш вақтини вилоятлар кесимида эълон қилди.

Мусулмонлар идораси хабарига кўра, 2024 йил 10 март, якшанба куни хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги масжидларда таровеҳ намози бошланади.

Мамлакатнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намози бошланиш вақтлари қуйидагича:

— Фарғона — 20:15;
— Наманган — 20:15;
— Андижон — 20:15;
— Тошкент вилояти — 20:30;
— Тошкент шаҳри — 20:30;
— Сирдарё — 20:30;
— Жиззах — 20:30;
— Самарқанд — 20:45;
— Қашқадарё — 20:45;
— Сурхондарё — 20:45;
— Навоий — 20:50;
— Бухоро — 20:50;
— Хоразм — 21:10;
— Қорақалпоғистон — 21:10.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Рамазон 11 март кунидан бошланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.