Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2024 йилги (ҳижрий 1445 йил) закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича:
— Буғдой (14 000 сўм);
— Арпа (20 000 сўм);
— Майиз (110 000 сўм);
— Хурмо (180 000 сўм ).
Бунда, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақаси ёки фидя миқдорини берса кифоя қилади.
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.