«Prague Masters». Нодирбек Абдусатторов сўнгги турда дуранг ўйнади

«Prague Masters». Нодирбек Абдусатторов сўнгги турда дуранг ўйнади

Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича «Prague Masters» халқаро мусобақасида бугун сўнгги — 9-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бу турда руминиялик Ричард Раппортга қарши қора доналарда ўйнади. Ҳамюртимиз ўйин бошиданоқ дуранг учун ўйнай бошлади. Натижада 38-юришга келиб томонлар дурангга имзо чекишди.

Натижада Нодирбек мусобақани 6,5 очко билан пешқадам сифатида якунлади. Мазкур дуранг туфайли Абдусатторов ФИДЕ рейтинг жидвалида 0,4 балл йўқотган бўлса-да, онлайн рейтингда 4-поғонада қолди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.