Тошкентда катта ариққа қурилиш материалини оқизган фуқаро жазога тортилди — видео

Тошкентда катта ариққа қурилиш материалини оқизган фуқаро жазога тортилди

Экология бошқармаси Қорақамиш коллекторидаги сувга суюқ “шпаклёвка”ни оқизилиши юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи Қорақамиш коллекторидаги сув оқ рангда оқаётганлиги бўйича хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология бошқармаси муносабат билдирди.

Тошкентда катта ариққа қурилиш материалини оқизган фуқаро жазога тортилди — видео
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Прокуратураси ҳамкорлигида олиб борилган ўрганиш натижалари бўйича мазкур қонунбузилиш ҳолатини содир этган фуқаронинг шахсига аниқлик киритилган.

Қурилиш материали ҳисобланган (суюқ шпаклёвка)ни қонунга хилоф тарзда Қорақамиш коллекторига ўзбошимчалик билан оқизганлиги учун давлат инспектори томонидан МЖтКнинг 91-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 10 баравари (3,4 млн сўм) миқдорида жарима белгиланди.

Шунингдек, ифлослантирилган Қорақамиш коллекторидан экологик лаборатория учун таҳлил намуналар олинган, бугунги кунда мутахассислар томонидан текширувлар ўтказилмоқда. Текширув ишларининг якуний натижалари бўйича табиатга етказилган зарар ҳисобланиб, қоплама тўловлари ундирилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.