Асиф Али Зардорий Покистон Президенти этиб сайланди
Маълумотга кўра, Асиф Али Зардорий парламентнинг икки палатаси ва тўрт вилоят қонун чиқарувчи органларига сайловда 411 овоз билан ғалаба қозонган. Унинг рақиби, собиқ бош вазир Имрон Хон тарафдорлари томонидан қўллаб-қувватланган Маҳмуд Хон Ачакзай бор-йўғи 181
овоз олди.
Бош вазир Шаҳбоз Шариф Зардорийни ғалаба билан табриклади.