Хусусан, Янгийўл шаҳрида яшовчи, 1993 й.т. И.Н. 10 дона “Antminer L3++” русумли майнинг қурилмаларини ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, майнинг фаолияти билан шуғулланиши натижасида, давлат манфаатларига 1 млрд. 19 млн. 400 минг сўм миқдорида зарар етказган.
Қибрай туманида истиқомат қилувчи, 1998 й.т. Р.Ж.нинг хонадони кўздан кечирилганда, у ҳеч қандай рухсатномасиз майнинг фаолияти билан шуғулланиб, 685 млн. 939 минг. сўмлик электр энергиясини талон-торож қилганлиги аниқланди ва ундан 2 та тўпламда бўлган майнинг қурилмалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Қибрай туманида кузатилган яна бир ҳолатда, 1982 й.т. М.С. ўзининг яшаш манзилида криптовалюта ишлаб чиқариш фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиб, 3 та тўпламда бўлган майнинг қурилмаларидан фойдаланиши натижасида, электр энергияси бўйича давлат манфаатларига 579 млн. 474 минг сўм миқдорида зарар етказган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.