2024 йил 1 январь ҳолатига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида туриб пенсия ва нафақа олаётган 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан катта ёшдагилар сони 514 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда бюджетдан ташқари Пенсия жамғамаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 100 ёшдан ошганларнинг 110 нафари (21,4%) эркак ва 404 нафар (78,6%) аёл кишилар.2023 йилнинг январь-декабрь ойларида 147 нафар пенсия ва нафақа олувчилар 100 ёшга тўлди. Уларнинг 32 нафари (21,7%) эркак ва 115 нафари (78,3%) аёллар ҳисобланади.
100 ёшдан ошган нафақахўрлар энг кўп бўлган ҳудудлар рўйхатида Қашқадарё 92 нафар кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринда 71 нафар нуроний билан Сурхондарё эгаллаган бўлса, Андижон 46 нафар билан учинчи ўринни банд қилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.