Хитой компанияси томонидан бонус тариқасида берилган иккита автобус бугундан ишга чиқади.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда King Long русумли электробусларни тест синовларидан ўтказиш ҳамда ушбу электробусларни бошқарувчи ҳайдовчиларни ўқитиб махсус сертификатлар билан таъминлаш ишлари ниҳоясига етказилган. Шу муносабат билан, мазкур ўта катта сиғимли электробуслар бугун, 6 декабрь кунидан бошлаб, Жамиятнинг «2-автобус саройи» филиалига бириктирилган 14-сонли «ТТЗ АШБ Тошкент вокзали» автобус йўналишида хизмат кўрсатади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.