Air Samarkand авиакомпанияси мунтазам парвозлар дастурининг йўлга қўйилиши ва янги бош директор тайинлаши хақида хабар берди

Air Samarkand авиакомпанияси мунтазам парвозлар дастурининг йўлга қўйилиши ва янги бош директор тайинлаши хақида хабар берди

2024 йил 21 мартдан Air Samarkand компаниясининг Airbus A321neo самолётида Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам рейслар йўлга қўйилади.

Биринчи босқичда рейслар ҳафтасига икки марта, душанба ва пайшанба кунлари Истанбулнинг йирик аэропортига (IST) амалга оширилади. Самарқанддан учиб кетиш эрталабки соат 8 га режалаштирилган бўлиб, қайтиш рейслари Истанбулдан соат 12:30 да бошланиб Самарқандга 19:00 да етиб келинади (ҳар бир манзил учун маҳаллий вақт кўрсатилган).
Air Samarkand авиакомпанияси мунтазам парвозлар дастурининг йўлга қўйилиши ва янги бош директор тайинлаши хақида хабар берди
Air Samarkand авиакомпанияси шунингдек бош директор лавозимига Зафар Абдуллаевич Бутаев тайинланганлигини эълон қилади. Компаниянинг аввалги директори Антон Ашотович Хожаян авиакомпания Директорлар кенгаши аъзоси ва маслаҳатчиси сифатида Самарқанд халқаро аэропортининг Air Marakanda бошқарувчи компаниясининг бош директори лавозимида фаолият юритади.
Air Samarkand авиакомпанияси мунтазам парвозлар дастурининг йўлга қўйилиши ва янги бош директор тайинлаши хақида хабар берди
Истанбул Самарқанддан муҳим ва серталаб йўналишлардан бири ҳисобланади. Туркиянинг йирик шаҳрини Ўзбекистон билан кўп асрлик маданий, тадбиркорлик ва сайёҳлик алоқалари боғлаб туради. Бундан ташқари, Истанбул аэропорти бутун дунё бўйлаб кенг саёҳат қилиш имкониятларини таклиф этади. Тез орада Air Samarkand Самарқанд аҳолисига Босфордаги буюк шаҳарга саёҳат қилиш учун яна бир қулай имкониятни тақдим этишни режалаштирган.

Илк мунтазам парвозни йўлга қўйиш ҳар қандай авиакомпания учун муҳим босқичдир. Жадвал асосида парвозларни амалга ошираётган Air Samarkand йўловчилар саёҳатларини самарали режалаштириш билан бир қаторда, бортда қулайлик, жаҳон даражасидаги хизмат ва тўғридан-тўғри рейсларнинг қулайлигидан баҳраманд бўлиш имкониятини беради.

Air Samarkand авиакомпанияси мунтазам парвозлар дастурининг йўлга қўйилиши ва янги бош директор тайинлаши хақида хабар берди
Ушбу йўналишда парвоз қилувчи самолёт дунёнинг етакчи авиакомпаниялари томонидан фойдаланиладиган замонавий ва хавфсиз ҳаво кемасидир. Эксплуатация даврида Airbus A321 ўзининг хавфсизлигини исботлади ва йўловчилар томонидан қулайлиги учун эътироф қилинади. Air Samarkand парвоз вақтида шовқиннинг энг паст даражасини таъминлайдиган CFM International LEAP — 1A сўнгги авлод двигателлари билан жиҳозланган “neo” замонавий модификациясини таклиф этади. Самолёт 221 та йўловчилик сиғимига эга эконом-класс ўриндиқлари билан жиҳозланган салонга эга.

Ушбу йўналишда Air Samarkand йўловчиларга меъёрдан ортиқ юк ҳажмини таклиф этади: ҳар бири 23 килограммга тенг 2 та топшириладиган юк ўрни ва салонда олиб кетиладиган қўл юки 8 килограмм бўлиши мумкин.

Истанбулга парвозлар учун чипталарни easybooking.uz веб-сайтидан, шунингдек, Easy Booking тизимига уланган агентликлар тармоғидан, biletbank.com веб-сайтларидан сотиб олиш мумкин. Тез орада airsamarkand.com веб-сайтида, машҳур онлайн-кассаларда ва агрегаторларда ҳам чипталарни ҳарид қилса бўлади.

Air Samarkand авиакомпанияси мунтазам парвозлар дастурининг йўлга қўйилиши ва янги бош директор тайинлаши хақида хабар берди
Air Samarkand — Самарқанд халқаро аеропортида жойлашган Ўзбекистон авиакомпаниясидир. 2022 йил апрель ойида ташкил этилган. Авиакомпания флоти замонавий хавфсиз Airbus А330, А321 ва А321neo самолётларидан иборат.

Авиакомпаниянинг асосий мақсади Самарқанд ва қўшни вилоятлар аҳолисига турли йўналишларга тўғридан-тўғри саёҳат қилиш, меҳмонларга эса оралиқ манзилларни четлаб ўтиб, Самарқандга ташриф буюриш имкониятини беришдир.

Зафар Абдуллаевич Бутаев — 15 йилдан ортиқ иш фаолиятини туризм, меҳмонхона ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришга қаратган ўзбекистонлик тадбиркордир. У бугунги кунда 500 дан ортиқ ходим меҳнат қилаётган иккита компанияга асос солган. Ҳозирда у Silk Road Samarkand кўп функцияли халқаро сайёҳлик марказини ҳам бошқаради. Жаноб Бутаев Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган бўлиб, тўрт тилни мукаммал эгаллаган.

Матбуот учун алоқа рақамлари:

Олег Иванов

PR Директор

Air Samarkand

Тел: +998 (90) 829 22 77

oleg.ivanov@samair.uz
www.airsamarkand.com

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.