Шунга асосан, Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” ИАМ томонидан тизим операторлари билан бирга «Elektron tovar-transport yuk xati tizimi» тест режимида ишга туширилди.
Эслатма:️ Тизим тест режимида ишга туширилган бўлиб, 2024 йил 1 апрелга қадар хўжалик юритувчи субектлар учун ҳеч қандай солиққа оид оқибатларни келтириб чиқармайди.
Мақсад – хўжалик юритувчи субектларда кўникмаларни шакллантириш, юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этиш ҳамда тизимдан фойдаланиш бўйича қулайликларни биргаликда яратиш.
Солиқ қўмитаси барча хўжалик юритувчи субектларни «Электрон товар-транспорт юк хати тизими»дан кенг фойдаланишга чақиради.
Тизимдан фойдаланиш тартиби видео қўлланмада батафсил кўрсатиб берилган.
Қўшимча маълумот учун (71) 202 32 82 ёки 1198 қисқа рақами орқали Cалл-марказига мурожаат қилиш мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.