Қирғизистондаги ўзбек миллий марказлари билан ҳамкорлик янада фаоллашади

Қирғизистондаги ўзбек миллий марказлари билан ҳамкорлик янада фаоллашади


Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Қирғизистон Халқлар Ассамблеясининг Ўш вилояти бошқармаси раҳбари Бердигул Караев учрашув ўтказдилар.

Мулоқот чоғида Бош консуллик округи ҳудудларидаги ўзбек миллий марказлари билан ҳамкорликни фаоллаштириш, улар иштирокида турли тадбирларни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Бердигул Караев Ассамблея фаолияти ҳақида тўлиқ сўзлаб берди. Таъкидланишича, Ассамблея халқ дипломатияси механизмидан фойдаланган ҳолда, Қирғизистонда яшаётган турли миллат вакиллари орасида тинч ва фаровон ҳаётни асраш, хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар ва маданий-маърифий алоқаларни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда. «Ўш вилоятида 13 та миллий марказлар фаолият юритади. Улар орасида Ўзбек миллий маркази ҳар жабҳада бошқаларга ўрнак бўлмоқда», деди бошқарма раҳбари.

Учрашув якунида Қирғизистон Халқлар Ассамблеясининг Ўш вилояти бошқармаси ва Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, жорий йилнинг июль ойида Қирғизистон Халқлар Ассамблеясининг Ўш вилояти бошқармаси ва Ўзбек миллий маркази вакилларидан иборат делегациянинг юртимизга сафарини ташкил этиш ва бошқа масалалар юзасидан келишиб олинди.

MANBA: Халқ сўзи

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.