«Биз эркин бозорни қўллаб-қувватлаймиз» — BYD автомобиллари импортини чеклаш бўйича Рақобатни ривожлантириш қўмитаси

"Биз эркин бозорни қўллаб-қувватлаймиз" - BYD автомобиллари импортини чеклаш бўйича Рақобатни ривожлантириш қўмитаси

Қўмита автомобиллар импортини тартибга солишга оид масалаларни ўрганиб, ўз таклифларини билдиришини маълум қилди.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Асадулла Қаюмов BYD бренди остидаги электромобиллар ва гибрид автомобиллар импортига чеклов қўйилгани ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.

«Резолюция таклифни амалдаги рақобат қонунлари ва Жаҳон савдо ташкилоти меъёрлари асосида ишлаб чиқишга йўналтиради. Биз бу ҳолатни ўрганамиз ва албатта, ўз таклифларимизни берамиз», — деди Асадулла Қаюмов.

Унга кўра, 2023 йилда қўмитага автомобиллар савдоси билан боғлиқ 957 та истеъмолчи мурожаатлари келиб тушган бўлиб, улардан 754 таси (78,7%) қаноатлантирилган, 140 таси бўйича тушунтиришлар берилган.

Унинг қайд этишича, мурожаатларнинг асосий қисми транспорт воситаларини етказиб бериш муддатлари ва носоз транспорт воситалари билан боғлиқ.

Шунингдек, 4 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда қайта ҳисоб-китоб қилиниб, сифатсизлиги сабабли 60 та автомобил алмаштирилди.

«Биз эркин бозорни қўллаб-қувватлаймиз. Бизнинг асосий вазифамиз истеъмолчиларга энг рақобатбардош нархларда ва энг мақбул сифатда етказиб бериш учун шароит яратишдир. Шу нуқтаи назардан, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бозорда мақбул нархларда ва мақбул сифатда автомобил етказиб бериш бўйича мақбул рақобат муҳитини яратиш бўйича ҳукуматга ўз таклифларимизни тайёрлаймиз», — деди Асадулла Қаюмов.

BYD ҳукуматга электромобиллар маҳаллий иқлим ва йўл шароитига мослаштирилмагани ва расмий кафолатга эга бўлмагани учун уларни беғараз олиб киришни чеклаш бўйича сўров юборгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Шу муносабат билан ЖСТ тамойилларидан келиб чиқиб, тегишли вазирлик ва идораларга компаниянинг BYD бренди остидаги электромобиллар ва гибрид автомобилларни олиб киришни тартибга солишга доир талабларини амалдаги қонунчилик, шу жумладан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари асосида амалга оширишга қаратилган таклифлар киритиш топширилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.