Ассалом Наврўз! Бу байрам шарқ халқларнинг дўстлик ва бирлик рамзи сифатида кенг нишонланувчи Қадим тарихга эга байрамлардан биридир. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2024-йил 4-мартдаги “2024-йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жорий йилда Наврўз байрамини “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” деган бош ғоя асосида оммавий сайиллар, миллий қадрият ва анъаналаримиз ҳамда замонавий тажрибалар шаклида кўтаринки руҳ ва юқори даражада кенг нишонлаш белгиланди.
Ўзбек миллий таомларидан сумалак, палов тайёрланади. Шунингдек, фестивал давомида университетнинг хорижий профессор-ўқитувчилари бошчилигида хитой, ҳинд, турк халқларининг чой маросимлари ўтказилади.
Бундан ташқари, Наврўз тароватини ўзида мужассам этган мазкур оммавий-маданий спорт фестивалининг юқори савияда ташкил этилиши учун “Драгон шов”, Халқ сайиллари, ўзбек миллий ўйинлари, болалар аттраксионлари, белбоғли кураш, гимнастикачилар ва акробатларнинг ажойиб чиқишлари ҳам ўрин олган
Фестивалнинг асосий воқеаси – қайиқлар паради бўлиб, унда Хитойлик профессионал спортчилар, академик эшкак эшиш ва каноеда сузиш бўйича Осиё чемпионлари ва совриндорлари ҳамда СИУТ талабаларини ўз ичига олган Ирбис спорт клуби аъзоларидан иборат экипажлар Боқий Шаҳардаги сув ҳавзаси бўйлаб ҳаракатланадилар.
Қайиқлар паради бошида Хитой Халқ Республикасидан фестивал учун махсус олиб келинган бешта “Драгон боат” қайиқлари сузади. Аҳамиятлиси, Хитой ва Ўзбекистон спортчилари ўртасида “Драгон боат” қайиқларида кўргазмали мусобақа ўтказилиши назарда тутилган. “Наврўз Регата” фестивали Наврўз байрамини халқаро нишонлашнинг янги форматидир. Бундан ташқари, келгусида ҳар йили маданият ва спорт фестивали ўтказилиб, мазкур фестивал доирасида академик эшкак эшиш бўйича “Наврўз Регата Cуп” халқаро мусобақаси ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Фестивал ташкилотчилари:
Фестивал ташкилотчилари: Самарқанд халқаро технология университети (СИУТ), “Силк Роад Самарканд” туристик маркази, Шимолий-Шарқий энергетика университети (НЕЕПУ, Хитой), “Стеклопластик” МЧЖ, Эриелл компаниялар гуруҳи, Энтер Энгинееринг, Самарқанд вилоят эшкак эшиш спорт федерацияси, Самарқанд вилояти туризм бошқармаси
Festival o‘tkazilishi sanasi: 2024-yil 21-mart.
Oʻtkazilish joyi: “Boqiy Shahar” majmuasi, “Silk Road Samarkand” turistik markazi.
Murojaat uchun: +998915325057 / +998909833468
Elektron pochta: media@siut.uz
SIUT Media Markazi
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.