E гуруҳидан ўрин олган Гонг Конг-Ўзбекистон учрашувида Сречко Катанец шогирдлари 0-2 ҳисобида ғалаба қозонди.
2-бўлимда Элдор Шомуродовнинг голи эвазига ҳисоб очилди – 1:0.
65-дақиқада эса Жалолиддин Машариповнинг бурчакдан етказган узатмасини ҳимоячи Рустам Ашурматов дарвозага йўллаб, миллий жамоадаги илк голини киритди ва ишончли ғалабани таъминлади – 2:0.
Шу тариқа, Ўзбекистон 3 ўйинда 7 очко жамғариб, ҳозирча гуруҳ пешқадамига айланиб олди. Гуруҳдаги яна бир баҳсда Эрон (4 очко) бугун Туркманистонни (1 очко) қабул қилади. Миллий жамоамиз 4-тур доирасида 26 март куни Тошкентда Ҳонгконгга қарши саф тортади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.