2017-2023 йилларда Ўзбекистонла фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 1,8 баробар кўпайди

2017-2023 йилларда Ўзбекистонла фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 1,8 баробар кўпайди


Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) тадқиқотчилари томонидан 2017-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик соҳасида амалга оширилган муҳим ислоҳотлар ўрганилди.

Ўзбекистонда 2017-йилдан бошлаб бизнесни рўйхатга олиш осонлаштирилди. Натижада фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 2017-йилда 229 666 (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз) тани ташкил этган бўлса, 2023-йил якунлари бўйича бу кўрсаткич 417 080 тани ташкил этди ёки 2017-йилдагига нисбатан 1,8 баробарга кўпайди.

2023-йил якунига кўра, республикамизда жами оилавий корхоналар сони 44 935 тага етган ёки жами тадбиркорлик субъектларининг 10,7 фоизини ташкил қилган. Бу кўрсаткич 2017-йилдагига нисбатан 3,84 баробарга ортган.

Ҳудудлар бўйича фаолият кўрсатаётган хусусий корхоналар сони 2023-йилда 64 384 тага етган ёки мамлакатимизда фаолият юритаётган жами тадбиркорлик субъектларининг 15,4 фоизини ташкил этган.

Сўнгги йилларда республикада тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш борасида муҳим қадамлар қўйилди. Натижада мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришни комплекс қўллаб-қувватлашнинг «узлуксиз занжир»ини яратиш бўйича тизим яратилди. Мазкур тизим доирасида қабул қилинган дастурлар асосида сўнги 6 йилда 1,9 млн. га яқин аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 44 трлн. сўмдан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилди. Хусусан 2023-йилнинг ўзида қарийб 10 трлн. сўм ёки 6 йилга нисбатан солиштирганда 22,7 фоиз миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Бундай қўллаб-қувватлаш натижасида республикамиздаги ҳар 100 та оиладан 19 таси тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришга доир турли хил шаклдаги имтиёзли кредитлардан фойдаланган. Натижада 1 млн. 900 мингга яқин кишининг бандлиги таъминланди.

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида мамлакатимизда тадбиркорликка кенг имкониятлар яратиш мақсадида бир қатор мақсадлар белгилаб олинган. Жумладан:

  • иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш;
  • давлат улуши мавжуд бўлган 2,3 мингта корхоналар сонини 6 баробарга камайтириш;
  • республикада 17 турдаги давлат монополиясини бекор қилиш.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.