Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 20 май куни хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид тақдимот билан танишди. Мамлакатимиздаги қулай инвестиция муҳити натижасида банкларнинг молиявий барқарорлиги ва фаоллиги ошиб бормоқда.
Сингапурда янги Covid-19 тўлқини пайдо бўлди. Ҳукумат «ушбу тўлқиннинг траекториясини диққат билан кузатмоқда», деб ёзади Блоомберг нашри.
Жорий йилнинг 20 май куни соат 21:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Юзробод кўчаси 4-уй қаршисида 1989 йилда туғилган (эркак) П.М. Матиз русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ёши 35-40 атрофида рус миллатига мансуб пиёдани уриб юборган.
Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида атоқли туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий номидаги маданият ва истироҳат боғи мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мажмуанинг тантанали очилиш маросимида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этди.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йил 24-25-26 май кунлари 775/776-сонли «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади: 775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26 776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05 Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
Тошкент вилояти чегара постида автотранспорт воситасининг багаж қисмида ҳар хил тўрдаги ҳарбий анжомлар ҳамда 3 дона целлофан пакетда қуритилган гиёҳларни мамлакатга олиб кирмоқчи бўлган эркак ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Олий Мажлис Сенатининг 52-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати хабар берди.
2020 йилдан бери Россияда 17,5 миллиондан ортиқ хорижий меҳмонлар тиббий хизматларни олишди. Беморларнинг катта қисми ОИС мамлакатларидан.
“Ўзгидромет” 20 май, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Самарқандда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» биринчи расмий саммити ўтказилади Бу ҳақда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди: «Кеча Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Алоқаларимиз йилдан-йилга жадал тус олиб, турли соҳаларда ривожланиб бормоқда.
АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга амалий ташриф билан боради, деб хабар бермоқда Подробно.уз нашри. Саёҳатдан мақсад демократик бошқарув, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳимоя қилиш, шунингдек, диний эътиқод эркинлиги масалаларини муҳокама қилишдан иборат.
Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Самарқанд билан танишувни буюк муҳаддис Имом Бухорий мажмуаси зиёрати билан бошлади. Олий мартабали меҳмонга Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мазкур иншоотда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот берилди.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 2025 йил бошидан Аи-80 бензинини ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтата бошлайди. Бу ҳақда ”Ўзбекнефтгаз“ АЖ бошқаруви раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари Одил Темиров 14 май куни Тошкентда ўтказилган Энергетика ҳафталиги доирасида Gazeta.uz’га маълум қилди.
Давлат ва хусусий секторда ярим миллион нафардан ортиқ пенсионер ишламоқда. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.
Экология вазирлиги Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланиши юзасидан расмий изоҳ берди. Қайд этилишича, баҳор ва ёз ойларида эса, асосан, ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлган кунларда, кўп ҳолатларда минтақага чўлланиш ва қурғоқчилик таъсирида табиий чанг кириб келиши оқибатида ифлослантирувчи моддалар концентрацияси ошиши кузатилади.
Яқин 2 ой давомида Тошкент шаҳридаги барча ёруғлик диодли (LED) экранлардаги ташқи реклама объектларининг ёруғлик даражаси меъёрга келтирилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти Ташқи реклама лойиҳа офиси раҳбари Алихон Аҳмаджонов маълум қилди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев аҳоли миграцияси ва жазо тизимига оид қонунчиликка ўзгартиришларни маъқуллади. Асосий тузатишлар қуйидагилардан иборат: Жиноят-ижроия тизими муассасалари, тергов изоляторлари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги видеокузатув тизимларига зарар етказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.
Эвроосиёда логистика тезлашмоқда. Қитъада янги йўналишлар пайдо бўлди, улар орқали Россия ва Марказий Осиёдан Форс кўрфази ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига юклар олиб борилмоқда.
Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди. Президент Фармонига (ПФ-37-сон, 21.02.2024 й.) мувофиқ, Адлия вазирлиги томонидан Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасида жисмоний шахсни унинг юз қиёфасидан (Face ID) идентификация қилиш тизими жорий этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Учрашув аввалида Малайзия Ҳукумати раҳбари Президентимизга Малайзия Подшоҳи Султон Иброҳимнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказиб, делегациясига кўрсатилаётган илиқ ва самимий қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдирди.
Фарғона вилоятида фарзандини мактабга жўнатмаган ота 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармасининг ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.
15 май куни Тошкентда 31-Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан “Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 5 туп чинор дарахтини кесган фуқаролар озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқда видеолавҳа тарқалганди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий маълумот берди.
Жанубий Корея давлати билан Ўзбекистонда илк бор креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳаси амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди. Бу ҳақида АОКАда «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган.
Самарқанд – Тошкент автомобиль йўлида учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Ташрифнинг биринчи кунида Тошкент шаҳрида олий даражадаги тадбирлар ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Тошкент шаҳрида май—сентябр ойларида қатор кўча ва чорраҳаларда кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақида ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.