Тошкент шаҳрида U15 ва U17 ёш тоифалари ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари якунланди. U17 ёш тоифасидаги мусобақалар якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси иштирокчи давлатлар орасида энг яхши натижани қайд этди.
2026 йил 12 май куни “Бюрократияни бартараф этиш — 2030” дастури доирасида вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари учун халқаро семинар-тренингнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Икки кунлик тадбир Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги томонидан Бирлашган Араб Амирликлари экспертлари кўмагида ташкил этилди.
Тошкент шаҳрида ижтимоий ташаббусларни ривожлантириш ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлашга бағишланган анъанавий “Инсон учун” фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда Биринчи хоним Зироат Мирзиёева иштирок этиб, тақдим этилган ижтимоий лойиҳалар, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда ёшлар ва оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган замонавий ёндашувлар билан танишди.
Ўзбекистондан Москва шаҳрига парвоз қилаётган Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airways Express авиакомпанияларининг бир нечта йўловчи рейслари Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэродромига йўналтирилди. Қуйидаги рейслар Пулково захира аэропортига қўндирилди: — HY9607 рейси — Бухоро — Москва (Внуково);— HY9615 рейси — Урганч — Москва (Внуково);— HY9617 рейси — Навоий — Москва (Внуково).
Келажак чемпионларини кўришни истайсизми? 14–17 май кунлари Тошкент шаҳрида енгил атлетика бўйича U18 III Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида тижорат банки ходимлари томонидан банк маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар қилди.
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида 13 май куни режали таъмирлаш ишлари муносабати билан газ таъминоти вақтинча чекланади. Бу ҳақда Hududgaz Poytaxt матбуот хизмати хабар қилди.
Оила – муқаддас ва қутлуғ даргоҳ. Инсон шу даргоҳда туғилади ва вояга етади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Урунов ўриндошлик асосида Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Маълум қилинишича, мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш мақсадида янги қўмита ташкил этилган бўлиб, унга раҳбарлик қилиш Азизбек Урунов зиммасига юклатилди.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида хабарлар кенг муҳокама қилинмоқда. Шу муносабат билан мутахассислар ушбу касалликнинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли ва эпидемиологик вазият юзасидан изоҳ берди.
Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим мамлакатда кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳудудлардаги ўзгаришлар ва Марказий Осиёдаги янгиланган муносабатлар ҳақида фикр билдирди. Адиб бу жараёнларни Янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим босқичи сифатида баҳолайди.
Хусусан, Эльёр Холматович Талабоев Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси ўринбосари комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича масъул лавозимга тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти бош инспектори лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 май куни мамлакатимизга ташриф билан келган Бразилия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири Мауро Виейрани қабул қилди. Учрашув аввалида Бразилия ташқи сиёсат идораси раҳбари давлатимиз раҳбарига Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари соҳасида бюрократияни янада қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Таъкидланишича, сўнгги йилларда аҳоли ва бизнес учун давлат хизматларининг қулайлиги, тезкорлиги ва шаффофлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва халқаро меҳмонхона тармоқларини жалб этиш бўйича янги инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди. Мулоқот давомида компания томонидан туризм, жойлаштириш воситалари, энергетика ва сунъий интеллект соҳаларида амалга оширилаётган ташаббуслар ҳақида маълумот берилди.
Самарқанд шаҳрида ўтган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилиши доирасида илгари сурилган “Марказий Осиё туристик ҳалқаси” ташаббуси минтақа давлатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши мумкин. Бу масала Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов ҳамда “CAREC” дастурининг Марказий Осиёда грантлар ажратиш ва минтақавий интеграция бўйича масъул раҳбари Зулфия Каримова ўртасида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинди.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги бошқарув тизимида таркибий ўзгаришлар амалга оширилди. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси қайта ташкил этилиб, унинг негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибида Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.
17 май куни Тошкент шаҳрида Silk Road Uzbekistan югуришлар сериясининг навбатдаги босқичи ташкил этилади. Тадбир пойтахтнинг энг йирик замонавий жамоат масканларидан бири — “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилади.
Хива, 2026 йил — Хива шаҳрида “Eco-schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида экологик таълим, соғлом турмуш тарзи ва барқарор овқатланиш маданиятини тарғиб қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир “Замин” халқаро жамоат фонди томонидан ташкил этилди ва унда экомактаб ўқувчилари, педагоглар, экспертлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Наманган вилоятида “Қорадори-2026” махсус операцияси доирасида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши йирик канал фош этилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 1,2 килограмм опийни мусодара қилди.
Кувайт Давлатининг Ўзбекистондаги янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб Турки Холид Ҳамад Ал-Микрод тайинланди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири дипломатдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
Ўзбекистонда фермер хўжаликлари ва тўқимачилик соҳаси корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар жорий этилмоқда. Президент фармонига кўра, пахта ва ғалла етиштирувчиларга кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисми компенсация қилиб берилади.
Жорий йилнинг 14 май куни Тошкент шаҳрида “Хитой – Марказий Осиё” инсон ҳуқуқларини ривожлантириш бўйича тўртинчи форум бўлиб ўтади. Форум ташкилотчилари — Хитой инсон ҳуқуқларини ривожлантириш жамғармаси (China Foundation for Human Rights Development, CFHRD) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази ҳисобланади.
Навоий вилоятида ўтказилаётган Медиа ҳафталик доирасида Контент маркази томонидан ташкил этилаётган амалий тренингларга қизиқиш ортиб бормоқда. “Жамоатчилик билан алоқаларда сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш” мавзусидаги навбатдаги сессияда Навоий шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ўткир Ҳақбердиев иштирок этди.
Тошкент шаҳрида коррупцияда гумон қилиниб, Сергели тумани газ таъминоти бўлими ходими қўлга олинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, у танишлари орқали зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, дўконни ноқонуний тарзда рўйхатдан ўтказиш ва уни газ тармоғига улаш учун рухсат олиб беришни ваъда қилган.
Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар буюртма асосида содир этилиши режалаштирилган жиноятнинг олдини олди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонлик дзюдочи Абдураҳим Нутфуллоев Остона шаҳрида ўтаётган Qazaqstan Barysy Grand Slam турнири ғолибига айланди. -66 кг вазн тоифасидаги финал баҳсида ўзбекистонлик спортчи россиялик Сайгид Керимовни мағлуб этди.
Наманган вилоятининг Косонсой туманида фожиали ҳодиса содир бўлди — 11-синф ўқувчиси бўлган 18 ёшли қиз куёвининг ҳужумидан сўнг ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси хабар қилди.
Наманганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқарога 1 минг доллар эвазига имтиҳонсиз ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган шахсни қўлга олди. Ички ишлар органларига маҳаллий фуқаро мурожаат қилган.
Ўзбекистон расман Ислом озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилотига (IOFS) аъзо бўлди. Тегишли уставни республика қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов имзолади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.